"Спорт-Експресс" мухбири Максим Алланазаров ўзининг телеграмдаги каналида "Сиз кимни олиб келдингиз!" номли мақолани эълон қилди. Унда “Локомотив” клубнинг бош директори Владимир Леонченко томонидан ишлаб чиқилган спорт стратегияси ҳақида маълумотлар бор.

Унга кўра, москваликларнинг режасида Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш, Европа лигасида ғолиб бўлиш ва Россия чемпионатида камида беш мавсумдан учтасида ғолиб чиқиш каби мақсадлар қўйилган.

Шунингдек, "темирйўлчилар" жамоа қийматининг 250 миллион еврогача ўсишига эришмоқчи. Transfermarkt талқинига кўра, айни пайтда "Локомотив" нинг қиймати 88 миллион еврога баҳоламоқда.

"Локомотив" ўтган мавсум Россия премьер-лигасида 3-ўринни эгаллади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар