Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Иорданияда йиғин ташкил этади.

Бугун бўлиб ўтган Суперлига 21-тур "Металлург" - "Локомотив" баҳсининг охирида гол уриб, "темирйўлчилар"га муҳим ғалабани тақдим этган Азизбек Аманов ҳам миллий терма жамоамизга таклиф этилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Азизбек Аманов терма жамоамизнинг дастлабки рўйхатида йўқ эди, бироқ кейинчалик ЎФА клубга расмий хат билан мурожаат қилиб, ушбу футболчи ҳам мамлакатимиз бош жамоасига чақирилганини маълум қилди.

Эндиликда "Локомотив"дан икки нафар футболчи - Ислом Қобилов ва Азизбек Аманов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)