Луис Суарес Мирамонтес: Агар

"Барселона" клуб собиқ футболчиси Луис Суарес Мирамонтес каталонияликларнинг "Реал"дан учралган мағлубиятидан кейин жамоани танқид қилди:

"Бугунги жамоа бир неча йил олдингисига ўхшамайди. Уларнинг услуби ҳар хил. Футболчилар ҳозир тажовузкор ва жамоавий ўйин кўрсатмаяпти. Шунингдек, савияли ўйинчилар ҳам етарли эмас. Бу - мияси ва оёқлари йўқ жамоа!

"Блаугранас" ҳужумига куч, ҳимоясига тартиб етишмаяпти. Бу кетишда улар соврин учун даъвогарлик қила олмайди. Агар "Реал" хоҳласа, 4 та гол уриши ҳам мумкин эди. Ҳозирги "Барса" жамоага келганига 1,5 йил бўлган Ансу Фатисиз яхши ўйин кўрсата олмаяпти", - деди Суарес.

Каталонияликлар Ла Лига 10-туридан кейин 9-поғонада бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар