Лукаку, гол урмасанг кетасан!

“Челси” хўжайини Роман Абрамович 97,5 миллион фунтга харид қилинган Ромелу Лукаку ўзига сарфланган катта суммани оқлай олмаётганидан ғазабланмоқда.

Айниқса, бельгиялик ҳужумчи яқинда бош мураббий Томас Тухель тактикалари, клубда унга яратилган шароитдан шикоят қилиб, интервью берганидан кейин Роман Абрамовичнинг муносабати салбий томонга ўзгарди.

Маълумотларга қараганда, клуб хўжайини қимматбаҳо ўйинчига мавсум охиригача муҳлат берди. Лукаку бу муддат ичида кўпроқ гол уриб, раҳбарият, мураббийлар штаби, жамоадошлари ва мухлислар ишончини қайтариши керак.

Агар бу талаб бажарилмаса, клуб Лукакуни ёзда сотиб юборади ва ўрнига бошқа ҳужумчи олади. Маълумотларга кўра, Роман Абрамович ўз клубида “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни кўрмоқчи ва бунинг учун етарлича харажат қилишга рози.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xujamuratov Akbarjon
09/01/2022 17:28
Қаердан топасизлар шунақа гапларри?? Ё Лукаку или Абрамович билан гаплашдингларми

×