"Манчестер Сити" "Челси" ва "Ливерпуль"ни қувиб ўтди

АПЛ 15-тури доирасида "Манчестер Сити" - "Уотфорд" меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

"Шаҳарликлар" сафида Бернарду Силва дубль қайд этди. Шунингдек, Стерлинг ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Гвардиола шогидрлари очколари сонини 35 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ пешқадами бўлиб олди. 13 очкога эга "Уотфорд" эса 17-поғонани банд этган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!