"Манчестер Сити" Ҳусановнинг яширин сифатини топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоа скаутларининг эътиборини қайси хусусиятлари билан тортгани маълум бўлди. 

BBC Sport нашри журналистлари ва экспертларининг аниқлашига манчестерликлар ўзбек футболчисининг, энг аввало, ўзининг ўзига хос жисмоний кўрсаткичларидаг ҳайратга тушган. 

Манба маълумотларига кўра, Беларусь чемпионатининг кейин Франциянинг «Ланс» клуби шарафини ҳимоя қилган пайтида Ҳусанов, дастлаб «Манчестер Сити» томонидан кўриб чиқилаётган 50 нафар номзоддан ибрат кенгайтирилган рўйхатига ҳам киритилмаган. Фақат қўшимча таҳлил ва маълумотларни чуқур ўрганишдан сўнг, инглиз клуби аналитиклари ўзбекистонлик футболчининг кучли томонларини аниқлай бошлаган.

- Абдуқодирнинг жисмоний кўрсаткичлари, хусусан, ҳимоя чизиғи ортидаги ҳудудни суғурталаш учун тезкор ҳаракатланиш ва чаққонлик борасидаги натижалари ҳақиқатан ҳам ўта юқори даражада эди, — дея қайд этилган BBC таҳлилий материалларида.

Шу билан бирга, мутахассислар Ҳусанов тўп билан муомала қилишда, яъни техника ва позицион ўйинда маҳоратини янада ривожлантириши кераклигини таъкидлашган. «Манчестер Сити» раҳбарияти эса трансфердан кейин футболчининг ўсиш суръатларидан мамнун қолган.

- Ҳусановнинг тўп билан ишлашга оид кўрсаткичлари 2025 йил январь ойидаги ўтиши ортидан сезиларли даражада яхшиланди, — дея клуб вакилларининг фикрини келтиради BBC экспертлари.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов «Ланс» ва «Манчестер Сити» таркибидаги фаолияти туфайли Франция ва Англия чемпионатлари юқори дивизионларида майдонга тушган Ўзбекистон тарихидаги илк футболчиси ҳисобланади. 

Ҳусановнинг "Челси"га трансфери ўзбек клубини банкротликдан қутқариши айтилди

“Манчестер Сити” Шомуродовнинг голига муносабат билдирди

Эронликлар Ўзбекистон ва Каннаваро ишидан ҳайратда!

Шок хабар: Тўртта машҳур клуб Ҳусановни олиш бўйича иш бошлади!

Эронда Ўзбекистондан мағлубиятга кескин муносабат билдирилди

Шомуродов кўп терма жамоалар қилолмаган ишни уддалади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!