Англия Премьер-лигаси 17-турида пешқадам "Манчестер Сити" ўз майдонида "Лидс" устидан 7:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

Бу орқали "шаҳарликлар" АПЛда бир календар йилида қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди. Яъни, клуб 2021 йилда ўзининг 33-ғалабасини тантана қилди.

Мазкур натижа орқали манчестерликлар ашаддий рақиб "Ливерпуль" билан тенглашиб олди. "Қизиллар" ҳам 1982 календар йилида чемпионатнинг 33 ўйинида зафар қучган. 

Гвардиола шогирдларида бу кўрсаткични яхшилаш имконияти мавжуд. Улар йил сўнгига қадар Премьер-лигада "Ньюкасл", "Лестер" ҳамда "Брентфорд"га қарши майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×