“Манчестер Юнайтед” икки супертрансферга қўл урмоқда

“Борусия” етакчиси Жейдон Санчони қўлга киритган “Манчестер Юнайтед” трансфер бозорида фаоллигини оширмоқда.

Уле-Гуннар Сульшер тез орада яна икки футболчини қўлга киритмоқчи. Улардан бири “Реал”дан кетиш илинжида юрган Рафаэль Варан, иккинчиси “Ренн”нинг ёш юлдузи Эдуардо Камавингадир.

Манчестерликлар Варан учун 50 миллион фунт беришга тайёр, Камавинганинг трансферини 25 миллион фунтга ҳал қилса бўлади.

45067377-0-image-a-22_1625507554618

Бу икки футболчидан “Ренн” вакилини олиш қийинроқ. Чунки унга ПСЖ ва “Реал” каби клублар ҳам харидор бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар