“Манчестер Юнайтед” жамоани чемпион қиладиган мураббий топди

Манчестер клуби анчадан бери жамоани совринлар сари етаклайдиган бош мураббий топа олмаяпти. Клуб фалсафасини яхши билган Уле-Гуннар Сульшер ҳам енгилмас жамоа туза олмади. Ҳозир норвегиялик мутахассиснинг курсиси қимирлаб қолган.

Клуб мутасаддилари унинг ўрнига кучлироқ мураббий қидиряпти. Улар жамоани испаниялик Луис Энрикега тоширмоқчи. Манчестерликларга 51 ёшли мураббий тарғиб қилаётган ҳужумкор футбол услуби маъқул келмоқда.

Ҳозир Луис Энрике Испания терма жамоасини бошқармоқда. Бироқ, МЮ раҳбарияти яхшига компенсация эвазига уни Англияга олиб келмоқчи.

Бу мутахассис мураббийлик фаолияти давомида “Рома”, “Сельта” ва “Барселона”ни ҳам муваффақиятли бошқарган. Айниқса, каталонияликлар билан клублар даражасидаги барча совринларни қўлга киритгани аҳамиятли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!