"Манчестер Юнайтед" Оле-Гуннар Сульшер борасида бир қарорга келди

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Клуб бошлиқлари фавқулодда йиғилишда норвегияликни ишдан бўшатишга қарор қилишди, деб хабар бермоқда The Times.

МЮ бошқарувчи директори Ричард Aрнолдга мутахассис билан шартномани бекор қилиш шартларини келишиб олиш топширилди.

Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади. Унга кўра, Сульшернинг ишдан бўшатилиши қарор жамоа хўжайини Жоэл Глейзер томонидан тасдиқланганидан сўнг эълон қилинади.

"Уотфорд"дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраган (1:4) "Манчестер Юнайтед" 17 очко билан AПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!