“Манчестер Юнайтед”: Шу ҳужумчи керак бўлса, олинглар!

Нидерландия чемпионатининг етакчи жамоаларидан “Фейеноорд” раҳбарияти “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Амад Диаллони ижарага олмоқчи.

19 ёшли ивуарлик футболчи Уле-Гуннар Сульшер жамоасининг асосий таркибига кира олмаяпти. Манчестерликлар унинг тажрибасини ошириш учун бошқа жамоага бериб туришга тайёр.

Айтиш жоизки, “Фейеноорд” ўтган йили ҳам Амад Диаллога қизиқиш билдирган эди. Энди улар ёш ҳужумчини қишки трансферлар вақтида ўз таркибига қўшиб қолишни режалаштирмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоаларда малака оширишга қарши эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)