“Манчестер Юнайтед” Смоллинг билан шартномани узайтирмоқчи

Крис Смоллинг тез орада “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. The Sun нашрининг хабар беришича, томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳимоячининг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Янги шартномага кўра, англиялик футболчининг маоши оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Смоллинг ушбу мавсумда 11та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган. Айни дамда эса футболчи жароҳати сабаб ўйинларда қатнаша олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!