Марадонанинг яқинлари одам савдосида айбланмоқда

Кубалик Майис Альварес афсонавий футболчи Диего Марадонанинг атрофидагиларга қарши гувоҳлик берди.

Olé нашри тарқатган хабарга кўра, Альварес марҳум футболчининг яқинлари одамларни эксплуатация қилиш, жумладан жинсий эксплуатация қилиш учун одам савдоси билан шуғулланганликда айблаган.

Альварес Аргентина Адлия ва Инсон ҳуқуқлари вазирлиги вакиллари билан 2001 йил содир бўлган ушбу воқеалар ҳақида тахминан уч соат суҳбатлашган. Аввалроқ у Марадонага нисбатан ҳам айбловларни илгари сурган эди. Унга кўра, Диего унга нисбатан ёмон муносабатда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни вафот этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар