Мартинелли Дьёкереш ҳақида: "У дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири"
Bilolbek Imomov
Бразилиялик вингер янги жамоадошини таърифлади
"Арсенал" вингери Габриэль Мартинелли ёзда жамоага қўшилган Виктор Дьёкереш ҳақида фикр билдирди.
"Жамоа Викторга ишонади. Биз унинг кучли жиҳатларини яхши биламиз – у дунёдаги энг яхши марказий ҳужумчилардан бири. Унга ишонч беришимиз керак, шунда у кўпроқ гол уради. Биз унга имконият яратиб беришга ҳаракат қиламиз. Ҳар мавсумда 30-40 та гол уришини хоҳлаймиз", – деди Мартинелли "The Standard" нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Дьёкереш АПЛда кетма-кет беш ўйиндан бери гол уролмаяпти. Аммо мавсум бошидан бери у олти ўйинда майдонга тушиб, уч марта рақиб дарвозасини ишғол этган.

Изоҳлар (0)