Машарипов “Арсенал” юлдузи билан бир чемпионатда ўйнаши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоасида давом эттираётганидан хабарингиз бор. Ушбу мамлакатнинг яна бир машҳур клуби – “Ал-Ҳилол” ўз сафига “Арсенал”нинг энг машҳур футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни чорламоқда.

Маълумки, габонлик ҳужумчи “канонирлар” бош мураббийи Микель Артета ва мураббийлар штаби билан аразлашиб қолган. Артета интизомни бузган юлдузни ўйинга қўймаяпти ва уни январда жамоадан кетишини талаб қиляпти.

Муаммолар гирдобида қолган Обамеянгга саудияликлар уч йиллик шартнома ва катта маош ваъда қилмоқда.

32 ёшли ҳужумчи Европа клубларида ўйнашни истаётган бўлса-да, саудияликлар таклиф қилаётган маош миқдори унинг фикрини ўзгартириши мумкин.

Обамеянг жорий мавсумда премьер-лигада 14 та учрашувда қатнашиб, тўртта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!