"Мбаппе барибир "Реал"га ўтади, бунга аминман!"

ПСЖ клуби юлдузи Килиан Мбаппе фаолиятини Мадриднинг "Реал"ида давом эттириши борасида гап-сўзлар янада авж олмоқда.

Парижликлар сафида ўйнаган Хесе Родригес собиқ жамоадоши Мбаппенинг "қироллик клуби"га ўтиши ҳақида фикр билдирди: "ПСЖда ўйнаб юрган пайтларимда Килиан бир кун келиб "Реал"га ўтишини айтганди. Бу бир, икки ёки уч йилдан кейин содир бўлиши мумкин.

Вазият жуда тез ўзгариб кетиши мумкин. Ҳозир футбол олами шундай бўлиб қолган. Ҳар куни кутилмаган нимадир содир бўлмоқда. Бироқ Мбаппе барибир "Реал"га ўтади, бунга аминман",-деди 

Маълумот учун, 22 ёшли ҳужумчининг Париж клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Унинг трансфери 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!