Мбаппе ва Холандга эшигимиз очиқ!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клубнинг трансфер сиёсати ҳақида гапириб, Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни ҳам тилга олди.

- Агар Мбаппе ва Холанд жамоамизга келишни истаётган бўлса, бунда бирор муаммо кўрмаяпман. Улар билан буни муҳокама қилишга тайёрмиз.

Ҳозир “Реал”да ўзининг ёш футболчилари бор экан жамоа юқори ўринларда бораверади, - деди Карло Анчелотти.

“Реал” ёзда Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритиши кутилмоқда. Эрлинг Холандни қўлга киритиш учун “Боруссия”га 75 миллион, футбол агенти Мино Райолага 40 миллион ва Эрлингни отасига 20 миллион евро атрофида комиссия тўлашга тўғри келади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×