Мен “Реал”да ўйнашни орзу қиламан!

“Лестер”нинг марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана келажакда “Реал” сафида тўп тепиш нияти борлигини яширмади.

- Мен “Реал”дан қизиқиш бўлаётганини эшитдим ва бу катта шараф. “Реал” дунёдаги энг катта клублардан бири. Бир кун келиб, “Қироллик клуби”да ўйнашни орзу қиламан, - деди Фофана.

Ёзги трансферлар вақтида мадридликлар жамоани тарк этган Серхио Рамос ва Рафаэль Варан ўрнига маҳоратли ҳимоячи қидирганди. Улар олинадиган футболчилар рўйхатига Уэсли Фофанани ҳам киритган.

Уэсли Фофана айни пайтда оғир жароҳатдан кейин тикланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар