Мен “Реал”га керакман!

Мавсумни ижара асосида “Арсенал”да якунлаган Даниэль Себальос “Реал” бош мураббийи Кардо Анчелоттига жамоага кераклигини исботлашга тайёр эканини таъкидламоқда.

- Мен келаси мавсум “Реал”да ўйнашни истайман. “Қироллик клуби” билан шартнома тузганимдан ҳеч қачон пушаймон бўлмаганман, чунки буни бутун дунё футболчилари орзу қилади. “Реал” доимо энг кучли ижрочиларга эътибор қаратиб келади. Мен ҳам ўзимни кўрсатиш учун имкон берилишини кутяпман ва рақобатга тайёрман, - деди Себальос.

24 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда “Арсенал” таркибида 40 та учрашувда қатнашиб, учта голда иштирок этди.

Себальос тез орада бошланадиган Токио Олимпиадаси иштирок этади. Испания терма жамоаси гуруҳ баҳсларида Миср, Аргентина ва Австралия футболчилари билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар