"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес ПСЖ футболчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

- Месси ПСЖга ўтганидан афсусланмоқда, деб ўйлайсизми?

- Бунга жавоб беришим керакми? Агар менга бир-икки соат вақт берсангиз, бориб, уни топаман. 

Мен учун бу йигит энг зўр футболчи. "Барса"га қайтиш ва уни шу ерда кўриш ақлбовар қилмайдиган иш бўларди. Бироқ бунинг иложи бўлмади. 

Мен Лео ва унинг оиласини жуда яхши кўраман. Лекин энди "Барса"да янги давр бор. Имкони бўлса, ҳаммани қайтишга ундаган бўлардим. Сабаби, бу ер энг яхши жой. Шундай бўлса-да, биз кўпроқ бошқа нарсалар ҳақида ўйлашимиз керак, - деди 38 ёшли футболчи. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар