Асосий мазмунга ўтиш

Месси барча даврлардаги жаҳон рекордини сақлаб турибди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Бу кўрстагич бўйича Лионель етакчилик қилмоқда

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятидаги самарали ҳаракатлар умумий сони бўйича жаҳон рекордини сақлаб қолмоқда.

38 ёшли футболчи МЛСда "Ди Си Юнайтед"га қарши ўтказилган сўнгги ўйинда (3:2) 2 та гол урди, шунингдек, аргентиналик футболчи бир марта голли узатма берди. Умумий ҳисобда Месси 882 та гол ва 391 та голли узатма - жами 1273 та самарали ҳаракат қайд этган.

Бу барча даврларда жаҳон футболидаги рекорд ҳисобланади. МЛСнинг жорий мавсуми доирасида Месси 22 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва ўн марта голли узатма берди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ