Месси:

Август ойида "Барселона"ни тарк этиб, бутун футбол оламини ҳайратда қолдирган Лео Парижга кўчиб ўтди. Айни дамда, у Неймар ва Мбаппе билан ҳужум учлигини шакллантирган. Шу ҳафта бошида қаҳрамонимиз "France Football" нашри учун каттагина интервью берди.

"Барселона" билан хайрлашув:

"Умуман кутилмаган воқеалар содир бўлди. Режамга кўра, янги шартнома имзолашимиз ва дарров клуб билан машғулотларни бошлашим лозим эди. Ҳаммаси жойида эканига ишончим комил бўлишига қарамай, менга ўзим учун бошқа клуб қидиришим кераклигини айтишди. "Барселона"да мен билан янги шартнома имзолаш учун молиявий имконият йўқ экан. Натижада, ўйлаган барча режаларим барбод бўлди. Ҳаммасини қабул қилиш осон бўлмади, лекин вазият шуни тақозо қилди. Оилам билан биргаликда Парижда янги ҳаёт бошлашга мажбур бўлдим. Мен илк бор "Барселона"ни тарк этдим. Афсуски, кетишдан бошқа чорам йўқ эди.


o34kgo3k4g

ПСЖга ўтгани ҳақида:

Менда бир нечта таклифлар бор эди, бироқ вақт жуда қисқа бўлгани учун узоқ ўйлашнинг имкони бўлмади. Парижликлар мени ўз режалари ва амбициялари билан таништирди. ПСЖда бир нечта дўстларим тўп сургани боис ҳам узоқ ўйлаб ўтирганим йўқ. Бунинг учун менда имкон ҳам йўқ эди.

ЕЧЛ ҳақида:

Париждаги барча бу совринни қўлга киритишни орзу қилади. Раҳбарият буни амалга ошириш йўлида қўлидан келган барча ишларни амалга оширмоқда. Меҳнатлар самара бераётгани аниқ. Клуб тобора ғолибликка яқин келмоқда. Шахсан ўзим ЕЧЛ совринини яна бир бор бошим узра кўтаришни ният қилганман. Бу ютуқни янги жамоам билан биргаликда қўлга киритишимиз керак. Бунинг учун барча бирдек ғалаба қозонишни исташи шарт!

kof34ok34g

"Олтин тўп" ҳақида:

Ўзимни асосий фаворит, деб ҳисобламайман. Тўғриси, бундай нарсалар ҳақида ғолиб номи эълон қилинмагунига қадар фикр билдиришни хуш кўрмайман. Албатта, янги совринга эга чиқиш ёқимли. Ёзда Аргентина терма жамоаси билан қитъа биринчилигида чемпионликни нишонладим. Энди, яна бир бор "Олтин тўп"га лойиқ кўришлари ажойиб, аммо бу ҳақда ўйлагим йўқ. Менинг жамоамда бу совринга юз фоиз лойиқ бўлган Мбаппе ва Неймар бор. Шунингдек, Левандовски ва Бензема ҳам ажойиб мавсумларни ўтказди.

Килиан Мбаппе ҳақида:

"Килиан сингари футболчилар билан тил топишиб кетиш жуда осон. Қувонарлиси шундаки, у испан тилида бемалол сўзлаша олади. Мен энди келганимда, ҳали Мбаппе ҳақида тасаввурга эга эмас эдим. Яқиндан танишгач, унинг клубда қолгани мени хурсанд қилди. У топ даражадаги ижрочи.

g43gl34plg43

Мбаппе ва Суареснинг фарқи ҳақида:

"Улар умуман ўзгача услубдаги футболчилар. Луис чинакам классик ҳужумчи. У рақиб жарима майдончаси ичида қотиллардек ҳаракат қилади. Килиан эса, бутун майдон бўйлаб тўп билан ҳаракат қилишни хуш кўради. Бундан ташқари, қанотда тезлик олса, Мбаппе йўлидан чиққан исталган ҳимоячини доғда қолдириб кетади. Шунчаки майдонда уларни солиштиришнинг имкони йўқ. Иккиси ҳам ўз ишининг устаси!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)