Месси дубль қайд этган ўйинда ПСЖ ғалаба қозонди, "Реал" эса рақибини янчиб ташлади ва бошқа натижалар

Европа Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. 

Ўз майдонида "Лейпциг"ни қабул қилган парижликлар мазкур ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввалига Мбаппе ҳисобни очган бўлса, Андре Силва ва Мукиеле ўз голлари билан немисларни олдинга олиб чиқди. 66-дақиқада Месси ҳисобни тенглаштирди. 74-дақиқада унинг ўзи пеналтидан унумли фойдаланиб жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. 



Шунингдек, бу турда "Реал" "Шахтёр" майдонига сафар уюштириб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қироллик клуби" сафида Винисиус дубль қайд этган бўлса, Бензема ва Родриго биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари Кривцов автогол муаллифига айланди. 



Ўз майдонида "Боруссия Дортмунд"ни қабул қилган "Аякс" кутилмаганда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Блинд, Антони муаллифлик қилди. Шунингдек, Ройс дастлабки голда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 



"Порту" - "Милан" 1:0



"Интер" - "Шериф" 3:1


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!