Месси ўйинда югуриши керак, деб ким айтди?

ПСЖ спорт директори Леонардо жамоа юлдузи Лионель Месси майдонда югурмаётгани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди.

- Агар рақамларга эътибор қаратсангиз, Месси дастлабки олти ойда қайд этган кўрсаткичлар ақлбовар қилмаслигини кўрасиз. Месси ва Мбаппе жамоанинг деярли ҳар бир голида иштирок этган. Бу муҳим аҳамият касб этади.

Биз Мессини ҳар бир ўйинда кўз-кўз қилиш учун олмаганмиз. У келганидан кейин рақобатбардошлигимиз ошди.

Ким сизга Месси ҳар бир ўйинда 12 километрлаб югуриши керак деди? Лео 20 йилдан бери бир хил ўйнаяпти. У ўйиндаги вазиятга мослашади, чунки ақлли ўйинчи, қолганлар эса Мессига мослашиши лозим.

Леони майдонда пиёда юрибди, деганларнинг бари нуқсон қидирадиган одамлардир. Улар ҳар учрашувда 15 километр масофа босиб ўтадиган Идрисс Гуйени ҳам югурмасликда айблайди, - деди Леонардо.

Лионель Месси ПСЖга ўтганидан кейин Франция чемпионатида битта, Чемпионлар лигасида эса бешта гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар