Месси танқидга нишон бўлди

ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротен 2 январь куни коронавирус юқтириб олгани аниқланган Лионель Мессини танқид қилди. Футболчи она шаҳри  Росариода бир неча зиёфатларда иштирок этгани маълум бўлди.

- Cен доим мураббийни ҳурмат қилишинг керак. Сен юлдузмисан ёки ёш ўйинчи, барибир мураббий клубда ҳаммадан юқори туриши лозим. Почеттино Мессининг қаерларда юрганидан хабардор қилинмаган ва бу кўп нарсадан далолат беради.

Мураббий ҳақиқий қадриятларни қадрлайдиган кучли шахс бўлиши керак.ПСЖда Почеттинони ҳақиқатан ҳурмат қиладиган ягона футболчи Килиа Мбаппедир, - деди Жером Ротен Radio Montecarlo мухбирига берган интерьвьюсида.

Аслида кўплаб мухлис ва мутахассислар Маурисо Почеттино машҳур юлдузлар йиғилган жамоага етарли даражада таъсир кўрсата олмаётгани кўп тилга олинади. Айниқса, Лионель Месси Парижга келганидан кейин аргентиналик мураббийнинг иши янада оғирлашди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×