Месси учта гол билан Пеленинг тарихий рекордини синдирди

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Месси 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Боливия дарвозасига учта тўп киритиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, Месси миллий терма жамоалардаги голлари сони бўйича Жанубий Америка рекордини янгилади. Аввалги натижа футбол қироли Пелега тегишли бўлиб, бразилиялик чемпион  91 та учрашувда ўз ҳисобига 77 та гол ёзиб қўйган.

Хет-трикдан кейин Мессининг голлари сони 79 тага етди ва бу рекорд натижа сифатида қайд этилди. 34 ёшли ҳужумчи  Аргентина терма жамоаси сафида 153 та учрашув ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар