Месси устозсиз қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саккиз карра “олтин тўп” соҳиби Лионель Месси ўйнаётган “Интер Майами” жамоаси бош мураббийи Хавьер Маскерано ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.

- Хавьер Маскерано бош мураббий сифатидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. У ўз штаби билан бирга “Интер Майами” оиласининг бир қисмига айланган ва клубнинг биринчи юлдузи билан боғлиқ бўлиб қолади, - дейилади клуб баёнотида.

Аргентиналик мутахассис жамоани 2025 йил бошида қабул қилган ва муваффақиятли ишлаб келаётганди. Унинг шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган эди.

Хавьер Маскерано қўл остида “Интер Майами” МЛС кубогини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!