Мессига рухсат беришди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси шу ой "ЖЧ-2022" саралашидан ўрин олган иккита ўйинда майдонга туша олади.

Tyc Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, терма жамоа шифокорлари 34 ёшли футболчига Уругвай (13 ноябрь) ҳамда Бразилияга (17 ноябрь) қарши ўйинларда иштирок этишга рухсат беришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси айнан жароҳат сабаб "РБ Лейпциг" (2:2) ва "Бордо"га (3:2) қарши учрашувларни ўтказиб юборган эди.

Шифокорларнинг айтишича, Месси Уругвайга қарши қисман, Бразилияга қарши эса тўлиқ ўйнай олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар