Мессининг дубли ПСЖга қийин ўйинда ғалаба келтирди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси “A” гуруҳи 3-турида ПСЖ ўз майдонида “РБ Лейпциг”ни қабул қилди.

Париждаги ўйин қизиқарли ва муросасиз кечди. Якунда эса 3:2 ҳисобида мезбонлар зафар қучди. ПСЖ сафида голларни Килиан Мбаппе (9') ва Лионель Месси (67', 74') киритди. “РБ Лейпциг” сафида эса Андре Силва (28') ҳамда Норди Мукиеле (57') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар