"Милан" ўзининг расмий сайти орқали ўнг қанот ҳимоячиси Давиде Калабрия билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

Унга кўра, 24 ёшли италиялик футболчи "россонерилар" билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган шартномага имзо чеккан.

Калабрия “Милан” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2015 йилдан буён асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у 151 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

“Милан” ўтган мавсум А Серияда ҳамшаҳари “Интер”дан сўнг 2-ўринни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар