"Милан" "Реал" футболчисини ўзида олиб қолмоқчи

"Милан" раҳбарияти "Реал"дан ижарага олинган ҳужумчи Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, "россонерилар" 22 ёшли футболчининг трансферини “Қироллик клуби”дан тўлиқ сотиб олишга қарор қилган. Томонлар ўртасидаги келишувга кўра, "Милан"да Диасни сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Аммо барибир якуний қарорни "Реал" қабул қилади.

Браим Диас жорий мавсум “Милан” сафида жами 9 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!