"Манчестер Сити"нинг франциялик ҳимоячиси Бенжамен Менди "Интер"нинг диққат эътиборига тушди. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, миланликлар Мендининг тез-тез жароҳат олишини билишади, аммо шунга қарамасдан, улар ўз фикрини ўзгартирмоқчи эмас.

Менди ўтган мавсум "Манчестер Сити" сафида 13 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 1 та ассист ёздириб қўйди.

“Манчестер Сити” ўтган мавсум АПЛда чемпионликни тантана қилган бўлса, “Милан” А Серияда 2-ўринни эгаллаган ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар