Миллий терма жамоамиз Иорданияда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

ОФК тақвимига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади, - дея хабар бермоқда, ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Содир Гаффоров
27/09/2021 13:17
Йана савияси паст терма жамоалар.Орасига Киргизстонниям кушинглар.