МЛСда таржимонга қизил карточка кўрсатилди

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси МЛСда “Колорадо Рэпидз” ва “Сан-Хосе Эртквейкс” ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида “Сан-Хосе Эртквейкс” жамоаси бош мураббийининг таржимони Матиас Алмейда ҳакам билан тортишгани учун қизил карточка олди. Бош мураббийга эса сариқ карточка кўрсатилди. Бу ҳақда журналист Фелипе Карденас ўзининг твиттердаги саҳифасида эълон қилди.

Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. 11-дақиқада “Сан-Хосе Эртквейкс” ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, 53-дақиқага келиб “Колорадо Рэпидз” ҳисобни тенглаштирди.

МЛСнинг Ғарбий конференция жадвалида “Колорадо Рэпидз” учинчи ўринда, “Сан-Хосе Эртквейкс” эса ўн биринчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!