Моуриньо 5 футболчини “Рома”дан ҳайдаяпти. Улар орасида машҳур номлар бор!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо янги жамоаси таркибини ўзига тўғри келмайдиган футболчилардан тозалай бошлади.

Португалиялик мутахассис жамоанинг биринчи йиғинига жалб қилинадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди ва унга беш нафар футболчини киритмади.

Йиғинга жалб этилмаган футболчилар Жастин Клюйверт, Хавьер Пасторе, Педро, Федерико Фасио ва Стивен Нзонзи бўлиб чиқди.

Уларнинг машғулотларга қўйилмагани Моуриньо келаси мавсумда бу футболчиларга ишонч билдирмаслигидан далолат беради.

Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар даврида уларни сотиб юбориши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!