Моуриньо бугун тактикани ўзгартиради. "Рома" битта ҳужумчи билан ўйнайди
Бугун Италия чемпионати 22-туридан ўрин олган "Рома" - "Кальяри" учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.
"La gazzetta dello sport" беллашув олдидан "бўрилар" тактикасида ўзгариш бўлишини ёзди. Унга кўра Жозе Моуриньо римликлар ҳужум чизиғида битта футболчини майдонга туширмоқчи. У ҳам бўлса Тэмми Абрахам.
Авваллари Жозе Моуриньо "Рома"нинг олдинги чизиғида 2 та ҳужумчидан фойдаланаётганди. Бу гал мураббий ўзгаришга қўл уриши мумкин.
Фикрлар