Моуриньо МЮга Бонуччини олиб келмоқчи

"Милан" клуби сардори Леонардо Бонуччи Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқиш доирасида эканлиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки, "россоньерлар" молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликлари сабабли евро кубоклардан четлатишлари эҳтимоли катта. Агарда УЕФА "Милан"ни Европа лигасидан четлатса, МЮ 31 ёшли италияликнинг трансфери бўйича яна бир таклиф билан чиқиши мумкин.

Аввалроқ, "Милан" ушбу трансферни амалга оширишда ПСЖ клубига рад жавобини берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!