Моуриньо Шомуродовдан воз кечди(ми)?!

Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо топшириғига кўра, келасим авсум ҳужум чизиғида Тэмми Абрахам билан бирга ўйнайдиган форвард қидиришда давом этмоқда.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган footballnews24.it  сайти журналисти Луижи Фалькининг ёзишича, Жозе Моуриньо “Реал” тарбияланувчиси ва ўтган йилги тўпурар Борха Майоралга бу мавсум имкон бермаганидек, келаси чемпионатда ҳам Элдор Шомуродовга таяниб қолмоқчи эмас.

20210815_zsa_p169_111-pic905-895x505-34363

Моуриньо Абрахам ёнида катта клублар ҳавосини олган тажрибали ҳужумчи бўлишини истаяпти. Шу боис, Тьягу Пинто “Арсенал”дан кетишга тайёр турган Александр Ляказеттни Римга олиб келиш бўйича иш бошлаган.

30 ёшли футболчи “Лион” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан бери “Арсенал”да тўп тепмоқда. “Канонирлар” бош мураббийи франциялик ҳужумчи билан хайрлашишга тайёр. Ляказеттнинг бу мавсумдаги самарадорлиги ҳам кўнилдагидек бўлмади. У барча турнирларда 32 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди ва саккизта голли пас берди.

30 июнда эркин агентга айланадиган Александр Ляказеттга қадрдон клуби “Лион” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Шу ўринда, Италия матбуоти Элдор Шомуродов ҳам пойтахтни тарк этиши мумкинлиги ва унга А Сериянинг ўзидан ташқари, Бундеслига клубларидан чорлов бўлаётгани ҳақида маълумот тарқатган.

Матич келишни истаса маошини пасайтирсин!

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич мавсум якунланиши билан жамоани тарк этиши ҳақида клуб раҳбариятини огоҳлантирди.

33 ёшли сербиялик футболчига асосий даъвогарлардан бири сифатида “Рома” ҳам тилга олинмоқда. Чунки римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган даврда Матичнинг ўзининг энг садоқатли ўйинчиларидан бири сифатида қадрларди.

Айни пайтда тажрибали ярим ҳимоячи келаси мавсум қайси жамоада тўп тепиши ҳақида бир қарорга келиб олиши керак. Табиийки, унинг даражасидаги ўйинчига чорловлар кўп. Англиянинг ўзидан бир неча клуб унга “Манчестер Юнайтед” бермаган ўйин амалиётини тақдим этишга тайёрлигини билдирган.

Неманья Матич Англия премьер-лигасидан кетадиган бўлса, маошини пасайишига рози бўлишга мажбур. Айни пайтда у бир мавсум учун 7 миллион евро олмоқда.

Матич Моуриньо билан учинчи бор ҳамкорлик қилишни танлаган тақдирда ҳам “Рома” унга бу қадар катта маош тўлай олмайди. Чунки пойтахт клубида жамоа етакчисига айланган Тэмми Абрахамга ҳам бу қадар кўп хизмат ҳақи ажратилмаган.

Умуман олганда, Италия ва Германия клублари ўйинчиларга камтарроқ маош таклиф қилиши билан ном чиқарган.

Қолаверса, Матичнинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзгача тузилгани туфайли уни оладиган жамоа “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари билан ҳам бадал пули бўйича келишувга эришиши керак бўлади.

42790991

“Рома” нархни туширмоқчи

“Рома” раҳбарияти январьда “Порту”дан ижарага олинган Серижу Оливейранинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга қарор қилди.

Португалиялик ярим ҳимоячининг ўзи ҳам Римда қолмоқчи. Бунинг учун Сержиу бонуслардан воз кечиб, клубга енгилик беришга тайёр.

Бироқ, Тьягу Пинто ҳамюртларини ўйинчининг трансфер бадалини пасайтиришга кўндирмоқчи бўлиб юрибди. Амалдаги келтишувга кўра, римликлар “Порту”га Оливейрани тўлиқ олиб қолиш учун 13 миллион евро ўтказиб бериши керак.

Пинто уларга бу масалани 10 миллион евро билан ҳал этишни таклиф қиляпти.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, январда ижарага олинган иккинчи ўйинчи – Эйнсли Мейтленд-Найлзнинг ҳаракатлари Жозе Моуриньога ҳам, мураббийлар штабининг қолган вакилларига ҳам маъқул келмади. Шунинг учун “бўрилар” мавсум якунланиши билан Эйнслини “Арсенал”га қайтариб беради ва уни харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайди.

a110aed7774c4e660322a48a693a14b761e46d34eff6e327090711

Шомуродовсиз ҳам эплашди! Моуриньо яна нималар деди?

Шомуродов прессингни боплади, лекин...

“Рома” ҳужумчиси бўйича кутилмаган вазият юзага келди!

Моуриньо ўйнатмаётган ҳужумчига Испания грандидан таклиф бор

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
22/04/2022 00:02
Ўзбек машениклари европани яхшигана ухлатувди лекин. "Тиллога ўралган бир ховуч тузак"