МЮ етакчи футболчилари айнан шу мураббий келишини талаб қилмоқда

“Манчестер Юнайтед” футболчиларини ҳам жамоани қайси мутахассис қабул қилиб олиши қизиқтирмоқда.

Tribuna Football нашрининг хабар тарқатишича, жамоанинг бир неча етакчилари клуб раҳбариятидан Маурисио Почеттинони олиб келишни талаб қилмоқда. Хусусан, жамоа сардори Ҳарри Магуайр, Англия футболининг ёрқин юлдузига айланиб бораётган Маркус Рэшфорд ва энг фойдали ўйинчи Бруну Фернандеш аргентиналик мураббий қўл остида шуғулланишни истаётганини яширмаяпти.

Таъкидлаш жоизки, клуб мутасаддилари Почеттинога таклиф жўнатган. Маурисио келишга рози. Бироқ, ПСЖ бош мураббийни мавсумнинг ўртасида қўйиб юбормаслигини уқтирмоқда.

Ҳозирча, жамоада истеъфога чиқарилган Уле-Гуннар Сульшернинг ишини Майкл Кэррик бажармоқда. Клуб хўжайинлари жамоани мавсум охиригача бошқарадиган вақтинчалик мураббий қидиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)