МЮ футболчиси зудлик билан жамоасини ўзгартирмоқчи

"Манчестер Юнайтед"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Донни Ван де Бек қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, футболчи хизматига АПЛнинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Эвертон" ва "Вулверхэмптон" ҳавбек борасида "қизил иблислар" билан музокарага киришган. 

2021/22 йилги мавсумда Ван де Бек бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракат амалга ошира олмади. 24 ёшли Доннининг манкунианликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Transfermarkt" портали ярим ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар