МЮ Роналдудан фойдаланиб, Чемпионлар лигасини ютадиган мураббийни олиб келади

Сўнгги ўйинларда муваффақиятсизликка учраётган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилиши мумкин.

"The Times" нашри тарқатган хабарга кўра, манчестерликлар норвегиялик мутахассис ўрнига Зинедин Зиданни олиб келмоқчи. Франциялик мураббий айни пайтда ишсиз ҳисобланади. Унинг сўнгги иш жойи Мадриднинг "Реал" клуби бўлганди.

МЮ раҳбарияти Зидан билан аввал ишлаган Криштиану Роналду ва Рафаэль Варан туфайли ушбу қарорга келгани тахмин қилинмоқда. 49 ёшли мутахассис қўл остида Роналду ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этган.

"Қизил иблислар" жорий мавсум АПЛ 11-туридан сўнг 17 очко билан турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар