МЮ юлдузи бу мавсум майдонга туша олмаслиги мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар бермоқда. 

28 ёшли плеймейкер машғулотлар пайтида сонидан жароҳат олди ва терма жамоа базасини тарк этди. Сўнгги янгиликларга кўра, француз 8-10 ҳафта муддат майдонга туша олмаслиги мумкин. Шунингдек, у учун бу мавсум якунлангани борасида ҳам тахминлар бор. 

Маълумот учун, Погба МЮ сафида жорий мавсум 13 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!