МЮда сўнган юлдуз “Барса”га ўтяпти

“Манчестер Юнайтед”да ўзини кўрсата олмай қолган Антони Марсьяль тезроқ бошқа клубга ўтмоқчи. Аввалроқ, “Севилья”га ўтишга розилик берган франциялик ҳужумчи “Барселона”дан қизиқиш бўлганидан кейин Каталонияга кўчиб ўтиш истагини билдирмоқда.

Sport.es сайтининг маълум қилишича, маҳоратли ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Барселона” Марсьяльни ярим мавсумга ижарага олиб, ёзда уни 40 миллион еврога тўлиқ трансфер қилишни режалаштиряпти.

Манчестерликлар бош мураббийи Ральф Рангник ҳам 26 ёшли ҳужумчининг кетишини тасдиқлади.

Марсьяль катта умидлар билан 2015 йили “Монако”дан олиб келинган. Бу футболчи учун инглизлар ўша даврда катта маблағ – 60 миллион еврога харид қилинган эди. Жорий мавсумда барча турнирларда ўн марта майдонга тушган ҳужумчи атиги битта гол билан кифояланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×