МЮга Роналдудан кўп гол ураётган ҳужумчи келади

Таниқли журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Ривер Плейт” ҳужумчиси Хуалин Альваресни харид қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Манчестерлик мутасаддилари аргентиналик тўпурар агентлари билан боғланиб, футболчини Англия премьер-лигасига таклиф қилган. Улар истеъдодли ўйинчи билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолашни истамоқда.

Бу трансфер амалга ошиши учун манчестерликлар “Ривер Плейт”га 20 миллион евро тўлашига тўғри келади ва бу сумма клуб хўжайинларини тўлиқ қониқтиради.

Хулиан Альварес жорий мавсумда тўпурарлик қобилиятини намойиш қилиб келмоқдаю. У Аргентина чемпионатида 21 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бу ҳужумчи жамоа юлдузи Криштиану Роналдуга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×