“МЮ”га янги мураббийни Роналдунинг агенти танлайдими?

Криштиану Роналдунинг агенти Жорде Мендеш “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига Хулен Лопетегининг номзодини илгари сурмоқда.

55 ёшли мутахассис айни пайтда “Севилья”да фаолият кўрсатмоқда. Айтиш жоизки, испаниялик мутахассис қўл остида “Севилья” футболчилари анча ишончли ўйин намойиш қиляпти.

Манчестерликлар Зинедин Зиданга ҳам таклиф билан чиққан эди. Бироқ, франциялик мутахассис инглиз тилини билмаслиги ва оиласи Англияга кўчиб ўтишга тайёр эмаслиги боис, уларнинг чорловини қабул қилмади.

“Манчестер Юнайтед” мавсум охиригача вақтинчалик ишлайдиган мураббий олиб, ёзда ПСЖ бош мураббийи Маурисио Поччетинони олиб келмоқчи. Аргентиналик мутахассиснинг ўзи ҳам Англияга қайтишга қизиқмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар