Мюллер

Германиялик ҳужумчи Томас Мюллер "Бавария" клуби сафида ўтказган ўйинлари сонини 600 тага етказиб олди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, Мюллер “Бавария” таркибидаги ҳозирги футболчилар орасида ушбу жамоада энг кўп ўйин ўтказган ўйинчига айланиб олди. Томас клуб тарихида Зепп Майер (661) ва Оливер Кандан (632) кейин кучлик учликни якунлаб турибди.

Мюллер ушбу 600 та ўйинда “Бавария” сафида жами 220 та гол ва 231 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар