Мюллер Мессисиз "Барселона" қандай бўлишини айтди

Эртага "Барселона" Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги баҳсда ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан мюнхенликлар етакчиси Томас Мюллер "кўк-анорранглилар"нинг ҳолатига тўхталиб ўтди:

"Камп Ноу"да бўладиган меҳмондаги баҳс. Бундан ортиқ нима бўлиши мумкин. 

Тўғрисини айтсам, мен "Барса"ни муҳокама қила олмайман. Энди улар Мессисиз ва бу бутунлай бошқа жамоа бўлади", - деди германиялик ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, ушбу ўйин 14-дан 15 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!