Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Насаф" бош мураббийи "Ал-Иттиҳод"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

"Насаф" гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

ОЧЛ Элит-2025/26 мусобақасининг 6-тури доирасида бўлиб ўтган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйинда йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва майдонда бор кучларини ишга солишди. Охиригача кураш олиб бордик. Қарши ҳужумларда голли вазиятлар яратдик. Футболчиларимга миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик", — деди мутахассис.

Маълумот учун, қаршиликлар кейинги турларда "Ал-Шаржа" ҳамда "Ал-Шорта" жамоаларига қарши майдонга тушади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ