6 июль куни ЎФA Ижроқўми Бюросининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унда шу йилнинг 14 май куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида клублар бош мураббийлари ҳамда раҳбарлари билан ўтказилган йиғилиш хулосалари, шунингдек, мазкур хулосалар асосида киритилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилди.

Бюро легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратди ҳамда “Шўртан”, “Сурхон”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Aндижон” каби футбол клубларининг хорижлик футболчилар билан ишлашда қатор камчиликларга йўл қўйгани, оқибатда иш ФИФA доирасида кўрилгани масаласини муҳокама қилди. Бу ишлар табиийки, Ўзбекистон футболи имижига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шундан келиб чиқиб, ЎФA Ижроқўми Бюроси “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Шўртан” футбол клубларига жорий йилги ёзги трансфер ойнасида легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тўлиқ чеклов жорий этишни маъқуллади.

“Aндижон”, “Насаф”, “Турон”, “Қизилқум”, “Қўқон-1912”, “Локомотив”, “Машъал”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор лочинлари”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Оқтепа”, “Янгиер қурувчи”, “Хоразм”, “Динамо плюс” футбол клубларига эса мавжуд қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнаси учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилди.

Мазкур тақиқ футбол клубларининг аёллар жамоалари учун легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди. Шунингдек, мавжуд қарздорликни ёзги трансфер давомида тўлиқ бартараф этган клублар учун 31 июль санасига қадар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат этилади.

Легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилган барча футбол клублари ёзги трансфер ойнаси якунига қадар (2021 йилнинг 31 июль) мавжуд қарздорликни бартараф этмаса, улар учун 2022 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнасида ҳам легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Allanov
08/07/2021 07:06
Maqsad nasafni sindirish
Samariddin Hayitov
08/07/2021 00:09
Босинглар газига бошка биров адашиб чимпион буб комасин
Samariddin Hayitov
08/07/2021 00:07
Урррра бу йил хам, пахта теримчилари чимпион буларкан, силани имиж ларинг чимпио
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
07/07/2021 23:31
nimala deyapti bu la Nasaf leganer olmasak bulmaydi deyapti. nasaf OFK yortimiz shani uchun uynayapti. nimaga leganer olmaslegi kerak. Nasaf uyinchi olmasa. qiynalib qoladi.
&
Navbahor&Liverpul
07/07/2021 23:17
Paxtaga tegishlimas ularga boleveradi aziz turgunboevni puli nima boldi u qarzemasmi yondirvora ufa malades yana imij deydimi bular

Минбар

Барча блоглар