Хабарингиз бор, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов бир неча кун аввал расман "Навбаҳор"га кўчиб ўтди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 24 ёшли футболчини Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Жазира" клуби ўз сафига қўшиб олишни истаган, бироқ расмий таклиф билан чиқмаган. Натижада, кутавериб чарчаган Тўхтасинов Наманган жамоасига ўтишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ўтган мавсум 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ҳамда 5та голга ассистентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар